Мессининг қайси жамоага ўтиши ойдинлашмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, футболчи хизматига "Интер" Майами қизиқиш билдирмоқда. Клуб 35 ёшли Мессини ўз сафига қўшиб олишига ишонмоқда. Аргентиналик форварднинг бошқа жамоаларга ўтишидан кўра Майамига келиш варианти анча оммалашмоқда.
Томонлар ўртасидаги алоқалар бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда. Леонинг отаси Хорхе Месси МЛС клуби ҳаммуаллифлари билан кўп учрашув ўтказган.
Тахминларга кўра, икки тараф ҳам жаҳон чемпионати якунига қадар ҳеч қандай музокара ўтказмайди.
Фикрлар