Мессининг режаси фош бўлди
Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириши футбол оламида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланди.
Қатардаги жаҳон чемпионатида аргентиналик юлдуз ёши ўтиб қолаётганига қарамай, ҳали юқори савияда ўйнай олишини исботлаб қўйди.
TyC Sports нашрининг таниқли журналистларидан бир Гастон Эдул ўз манбалари орқали Леонинг мақсадига ойдинлик киритди.
Манбанинг таъкидлашича, Месси саккизинчи маротаба “Олтин тўп”ни олишни мақсад қилган. Бу режасини амалга ошириш учун Европада қолишни истаяпти. Шунингдек, Лео 2024 йили бўладиган Америка кубогига юқори спорт формасида бормоқчи.
Мессининг яна бир орзуси Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш билан боғлиқ.
Шунга қарамай, ҳали Месси фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорга келгани йўқ.
Фикрлар