Мессининг вориси ким бўлади?
Ads
 
"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ўз жамоадоши Лионель Мессининг ўрнини келажакда фақатгина Неймар босиши мумкинлигини айтди.
 
- Дунёнинг энг яхши ўйинчиси Лионель Месси эканини инобатга олсак, бирор бир футболчи унинг даражасига етиши жуда қийин бўлади, - дейди Рафинья Алькантара. - Мессига ворис бўлишга қодир ягона футболчи бу Неймардир.
 
 
Неймарнинг ўзи эса доимо Лионель Месси дунёнинг энг зўр футболчиси эканини таъкидлаб келади. Шунингдек, бразилиялик суперҳужумчи "Барселона"нинг ашаддий рақиби - "Реал" етакчилари - Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ва Карим Бенземага ҳурмати баланд эканини ҳам тан олди.