Мессининг янги жамоада дебют санаси аниқ бўлди

Узоқ муддат давомида Европа футболида порлаган Лионель Мессининг фаолиятида янги саҳифа очилмоқда.

Аргентиналик юлдуз навбатдаги мавсумни АҚШда ўтказади. Кўпчилик мухлисларни Месси янги жамоаси – “Интер Майами” сафида қачон дебют қилиши қизиқтирмоқда.

Клуб президенти Хорхе Мас раҳбарият Мессининг дебютига жиддий тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

- Биз стадионда томошабинлар учун мўлжалланган жойларни кўпайтириш бўйича шартнома туздик. Томошабинлар учун жонлар сони 3000 ёки 3200 тагача кўпаяди. Ўйин учун чипталар олдиндан сотиб бўлинади. Чипталарни сўраётганлар сони йиллик абонементлар билан таъминлай олиш имкониятимиздан ўн баравар ошиб кетди.

Аргентина терма жамоаси Дохадаги жаҳон чемпионатига учиб кетишдан олдин Майамида шуғулланган жараённи эсланг. Бу бизга мухлислар машғулот жараёнларини Мессини ҳаракатларидан қандай баҳра олганини кузатиш имконини берди. Биз бу трансферга тайёргарлик кўрдик, - деди Хорхе Мас.

Клуб раҳбарининг айтишича, Месси “Интер Майами”даги дебютини 21 июль куни Лига кубоги мусобақаси доирасида Мексиканинг “Крус Асуль” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!