 
                "Металлург" - "Насаф": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги қолдирилган учрашувга хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+5' Учрашув якунланди. "Насаф" сафарда имкониятни бой берди. 
- 90+4' Тўпни қўли билан ўйнаган Шоҳмалик Комилов огоҳлантирилди. 
- 90+2'Бирга бир вазиятга чиқиб борган Бозоровни Лобанов тўхтатди. Камига, ҳакамлар Ойбек офсайдда қолиб кетди, деган хато қарорни чиқарди. Нима бўлганда ҳам тўп мезбонларда қолади. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88'Ҳозиргина гол урган Қутибоев яна хавфли вазият яратди. Аммо унинг узатмасидан кейин Мозговой тўпни узоқлаштирди. 
- 86' ГОООООООООЛ! "Металлург" ҳисобда олдинга ўтиб олди! Стандартдан етказиб берилган тўпни Қутибоев дарвозага йўллади. 
- 85'Бекободликлар стандартдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди. 
- 84'Ўйинимизда темп бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда, чоғи. 
- 82' "Насаф"да ўзгариш: Шерзод Насруллаев ҳамда Ҳусайн Норчаев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев ва Жўрабек Маннонов майдонга тушди. 
- 80' Ҳаводан келган тўп учун курашда Нагаев ва Алиқулов тўқнашиб кетди. Ҳусниддинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 79'Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 
- 78'Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда. Ғалаба кимга насиб қилиши ҳақида тахмин қилиш ҳам қийин. 
- 76'Қандай вазият?! Нуриллоевнинг узатмасидан кейин Норчаев деярли бўш қолган дарвозани иишғол эта олмади. 
- 75'Сўнгги 4-5 дақиқа ичида мезбонлар ўзларида куч топиб ташаббусни қўлга олди. Темп юқориламоқда. 
- 73'Иван Нагаевнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 71' Аброрбек Тошқўзиев ўрнига Шаҳзодбек Нурматов ўйинга қўшилди. 
- 70'Хавфли тарзда жарима майдонига оширилган тўпни Лобанов ушлаб олди. 
- 68' Иван Нагаев майдонга тушди. Зоҳид Абдуллаев унга ўз ўрнини бўшатиб берди. 
- 67'Бердиев шогирдларининг штурми давом этмоқда. Бекободликларга осон бўлмаяпти. 
- 65'Бекободликлар голга дарҳол реакция билдира олди. Тошқўзиевнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди. 
- 63' ГОООООООЛ! "Насаф" ҳисобдаги фарқни тенглаштирди! Бозоровнинг узатмасидан кейин Комилов кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди. 
- 61' Станоевич, Турдиалиев ва Йўлдошев ўрнига Нуриллоев, Раҳматов ҳамда Комилов ўйинга қўшилди. 
- 59'"Металлург" қарши ҳужумда яхши вазият яратди. Тошқўзиевнинг хавфли узатмасини Неъматов эгаллаб олди. 
- 58'Тартибли ҳимояланаётган Абдураимов шогирдлари рақибга имкон бермаяпти. 
- 56'Тошпўлатовни алдаб ўта олмаган Бозоров рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. 
- 54' "Металлург" сафида ўзгариш: Станислав Андреев ўз ўрнини Одилбек Абдумажидовга бўшатиб берди. 
- 53' Андреевни қоида бузиш эвазига тўхтатган Шокир Йўлдошев огоҳлантирилди. 
- 52'Иккинчи 45 дақиқаликда тўлиқ устунлик Бердиев шогирдлари томонда бўлиб турибди. 
- 50'"Аждарлар"дан ўта хавфли ҳужум: Бозоровнинг узатмасидан кеийн Норчаевнинг зарбаси устундан қайтди. Такрорий уринишга аниқлик етишмади. 
- 48'"Насаф" стандарт вазиятга эга бўлди. Марко тўғридан тўғри зарба йўллаши мумкин. 
- 46' Бўлим стартидаёқ Саламат Қутибоев огоҳлантирилди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 46'Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз! 
- 45+3' Танаффус! 
- 45+2' ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди! Станоевичнинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Зоҳид Абдуллаев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. 
- 45+1'Саламат Қутибоевнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 
- 45' Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 43'Шерзод Насруллаевнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 41'"Аждарлар" стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдонига пас бериш учун қулай позиция. 
- 39'Жарима майдонига оширилган тўпни Неъматов ушлаб олди. 
- 37'Норчаевнинг чиройли узатмасидан кейин Йўлдошев тўпга ета олмади. 
- 35'Қуттибоевнинг зарбасидан кейин тўп "Насаф" футболчисининг қўлига теккандек кўринди. Аммо Насибуллаев ишонч билан пенальти йўқлигини таъкидлади. 
- 34'Ҳусниддин Алиқулов рақибига нисбатан қоида бузди. "Металлург"да стандарт вазият. 
- 32' Бурчакдан жарима майдонига оширилган тўпни Лобанов ушлаб олди. 
- 31'Бозоров техник ҳаракатлари билан ҳужум бошлади ва шеригина пас берди. Аммо Мозговойнинг бу сафарги уринишидан кеийн тўп Исматуллаевдан қайтди. 
- 29'Акмал Мозговойнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 27'"Насаф" устунликни қўлга олиш учун ҳаракат қилмоқда. 
- 25'Тўп рақибидан ўтиб кетишини кутмаган Қутибоев шеригининг узатмасини қабул қила олмади. 
- 23'Дастлабки дақиқаларга қараганда ўйин темпи пасайди. 
- 21'Ғофурбековнинг узатмасидан кейин Тошқўзиев тўпга улгурмади. 
- 19'Тўп назорати аста-секинлик билан меҳмонлар томонга ўтиб кетмоқда. 
- 17'Айни дақиқаларга келиб Бедиев шогирдлари ҳам бироз фаоллашиб қолди. 
- 15'Йўқ! Масофа яқинлиги сабабли қўл билан ўйин пенальти учун етарли эмас, дея баҳоланди. 
- 14'Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ВАРдаги ёрдамчиларини тингламоқда. Қўл билан ўйин учун "Насаф" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. 
- 12'Дамир Темировнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 
- 11'Қаршиликларнинг қарши ҳужуми ноаниқ узатма натижасида узилиб қолди. 
- 9'Ўйин мезбонларнинг фаоллиги остида давом этмоқда. Бекободда "аждарлар"га осон бўлмаслиги аниқ эди. 
- 7'"Насаф" футболчиси йўллаган зарбадан кейин рекошет натижасида бироз йўналишини ўзгартирди. Лобанов яхши ҳаракат қилди. 
- 5'Темиров ҳужумда дарвозабонга нисбатан қоида бузди. 
- 4'Бекободликлар стандарт вазиятга эга бўлди. Тўп олдида доимгидек Андреев. 
- 2' Майдон эгалари илк дақиқалардан фаол ўйин кўрсатмоқда. Саламат Қуттибоевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 1' Ўйин бошланди! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр! 



Комментарии