Металлург

    Суперлига 6-тур

    27/06/2020, 19:00

    1
    :
    3
    Тугади

    Навбаҳор

        45'
        90'

          • 90'

            Ўйин ўз якунига етди. "Навбаҳор" меҳмонда ишончли ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

          • 90+'

            Темур Тўхтасинов учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берди.

          • 89'

            Ўткир Юсупов рақиб футболчиларининг мураккаб зарбасини қайтаришга эришди.

          • 79'

            Павель Голишев Иван Соловьовни алмаштирди.

          • 78'

            Қутибаев рақиб жарима майдони ичида хавфни юзага келтирди. Ҳимоячилар ҳотиржамлик билан вазиятни бартараф этишди.

          • 77'

            Иван Соловьевнинг рейдидан сўнг Болов яна гол уриши мумкин эди. Аммр зарба ноаниқ.

          • 75'

            ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Руслан Болов ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.

          • 72'

            Ислом Рашидхонов ўрнига Жавлон Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев ўрнига эса Руслан Болов майдонга туширилди.

          • 69'

            Дониёр Нарзуллаев ўрнига Муродбек Бобожонов майдонга тушди.

          • 69'

            "Металлург"нинг бурчак тўпи дарвозабон томонидан зарарсизлантирилди.

          • 67'

            Станислав Андреев томонидан амалга оширилган бурчак тўпи бироз кучли чиқди.

          • 64'

            Азим Аҳмедов рақибга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

          • 62'

            Саламат Қутибаев жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

          • 59'

            Иван Соловьовнинг олис масофадан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

          • 57'

            Ислом Исоқжонов ўрнига Аббос Ғуломов майдонга тушди.

          • 55'

            Аброрбек Тошқўзиев ўрнига Абдураҳмон Абдулҳақов майдонга тушди.

            Акбар Исматуллаев эса ўз ўрнини Зоҳид Абдуллаевга бўшатиб берди.

          • 52'

            Исоқжонов "Навбаҳор"нинг навбатдаги муваффақиятсиз бурчак тўпини амалга оширди.

          • 46'

            Иккинчи тайм бошланди.

          • 45+'

            Биринчи тайм якунланди.

          • 45+'

            Тайм сўнгида бекободликларнинг бурчак зарбаси Чумак томонидан кўкка совурилди.

          • 45+'

            Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

          • 39'

            ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Азиз Турғунбоевдан дубль. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарба дарвоза тўрига бориб тушди.

          • 38'

            "Металлург"нинг бурчак зарбаси бесамар якунланди.

          • 34'

            Азиз Турғунбоев дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатганлиги учун огоҳлантирилди.

          • 31'

            "Навбаҳор" футболчисининг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

          • 25'

            "Навбаҳор"нинг кетма-кет икки марта амалга оширган бурчак тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

          • 23'

            "Металлург"нинг хавфли ҳужумлар серияси "Навбаҳор" учун хайрли якунланди.

          • 21'

            ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Андреев ҳисобни тенглаштирди.

          • 20'

            Пенальти! Наманганликлар футболчиси тўпни қўли билан ўйнади.

          • 19'

            "Металлург" футболчиси чапроқдан дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Ўткир Юсупов жамоасини қутқарди.

          • 15'

            "Металлург"нинг бурчак зарбасидан сўнг Аббос Отахонов тўпни дарвозага йўллай билмади.

          • 11'

            Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқ масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди.

          • 10'

            ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!! Азиз Турғунбоев рақиб хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди.

          • 4'

            "Навбаҳор"нинг ҳужуми чап қанотдан ривожланиб борди. Жарима майдони марказига узатилган тўпга Исоқжонов зарба бера олмади.

          • 1'

            Учрашув бошланди!

          • 0'

            Жамоалар миллий чемпионатимиз мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.

          Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

          Фикрлар

          Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
          Muhammad Rahmatillaev
          27/06/2020 19:59
          Олға Навбахор бугун фақат ғалаба.
          Abbos Axmedov
          27/06/2020 21:07
          Навбахор факкат томошабинлар тасирида уйнайди ишкибозларсиз кийналади деганлар адашади куз тегмасин яхши уйнаяти насафниям ютганда хозир янаям юкорида буларди эйсиз. Майли кегинги уйинларда дуч келган ракибни кахшадгич маглуб этишига тилагдошмиз!!!
          Jasurbek Dadajonov
          28/06/2020 00:49
          Barakasini bersin Navbahor chempion