"Металлург" бош мураббийи: "1 ё 2 та гол уряпмиз, аммо бу камлик қилмоқда"

Суперлиганинг 18-тури "Металлург" "Олимпик" билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

- Жамоага нима етишмаяпти?

- Афсуски, вазиятлар яратяпмиз. Оғир бўлса-да яратяпмиз, аммо реализация оқсамоқда. 1 ё 2 та гол уряпмиз, аммо бу камлик қилмоқда. Шу сабабли натижаларимиз шундай кўринишда. 

- "Металлург"да имконият борми? 

- Имконият доим бор ва бўлади. Ҳаракат қилишда, курашишдан тўхтамаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!