"Металлург" бугун Тожикистон чемпионига қарши ўйнайди, таркибда айрим ўзгаришлар бор
Бекободнинг “Металлург” клуби ҳам режа асосида ёзги йиғинини олиб бормоқда. Таркибда эса айрим ўзгаришлар йўқ эмас.
Яқинда “Турон” клубини тарк этган ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулхаков яна бекободликлар сафига қайтган. Ушбу ўйинчи илгари ҳам “Металлург” шарафини ҳимоя қилган.
Бундан ташқари, куни кеча “Пахтакор” билан шартномасини 2022 йилгача узайтирган ва биринчи даврани ижара асосида “Нефтчи”да ўтказган ярим ҳимоячи Руслан Розиев ҳам “Металлург” таркибига қўшилди.
Шу билан бирга бекободликларнинг асосий футболчиларидан бири ярим ҳимоячи Дониёр Нарзуллаев айни пайтда жамоа билан бирга эмас. У собиқ клуби “Насаф”га қайтиши кутилмоқда.
Бугун “Металлург” клуби Тожикистоннинг амалдаги чемпиони “Истиқлол”га қарши назорат учрашувини ўтказади.
Фикрлар