"Металлург" ҳам иккинчи босқич йиғинини бошлади. Сербиялик легионерлар келди
Янги мавсум тадоригининг иккинчи йиғинини ҳам «Металлург» Бекободдаги қароргоҳида олиб бораяпти.
Айтиб ўтганимиздек, бу галги йиғинга 9 январь куни эрталабки рейсда Испаниядан мураббийлар штаби етиб келди. Кечки рейсда эса Сербиядан хорижлик футболчилар Тошкентга учиб келишди ва жамоанинг йиинига қўшилишди.
Кеча куннинг биринчи ярмида «Металлург» стадионида, қор билан қопланган майдонда машғулотлар олиб борилди. Ҳар доим ҳам дуч келинавермайдиган бундай иқлим ва шароит машғулотларнинг янада жозибали ҳамда қувноқ ўтишини таъминлади.
Куннинг иккинчи ярмида эса футболчиларга клуб қароргоҳидаги тренажер залида қўшимча жисмоний юкламалар берилди.
Илгари хабар берганимиздек, бу галги йиғин давомида «Металлург» иккита назорат учрашувида майдонга тушади. Спарринг рақибларимиз эса Тошкентнинг «Локомотив» ҳамда Самарқанднинг «Динамо» жамоалари бўлишади.
“Металлург” матбуот хизмати.
Фикрлар