“Металлург” лагеридан дараклар
Ўзбекистон XXXI миллий чемпионат баҳслари бошланишига ҳам бир ҳафта вақт қолмоқда. Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўз уйида ўтказмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Туркия йиғинидан кейин маълум муддат машғулотлар Бекобод шаҳридаги “Цементчи” ўйингоҳида олиб борилганди. Икки кундан буён эса машғулотлар “Металлург” стадионига кўчди.
Мураббийлар штаби ҳар куни икки маҳалдан тайёргарлик қилмоқда. Куннинг биринчи ярмида футболчиларга жисмоний юкламалар берилмоқда. Ўйинчилар гуруҳларга ажратилиб, тренажер залида шуғулланмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса очиқ майдонда, жамоа ўйинини шакллантириш, тўп билан кўпроқ ишлаш машқларига алоҳида эътибор қаратиляпти.
Фикрлар