Ads

Аксарият жамоалар Янги йил байрамидан олдин ҳам ўз қароргоҳида йиғин ўтказишни режалаштирмоқда.

Ортда қолган мавсумни анча барқарор равишда ўтказган Бекободнинг “Металлург” жамоаси 24-29 декабрь кунлари Қибрайда машғулотлар олиб боради. Сўнгра футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Андрей Шипилов шогирдлари 10-24 январь кунлари илк хориж йиғини ташкил этишни режалаштирган. Жамоа дастлабки хориж ўқув-машғулот йиғинини Украинада ўтказади. Четдаги иккинчи йиғин эса 1-14 февраль кунлари Туркияда бўлиб ўтади.