"Металлург" устози: "Рақиб ҳам, биз ҳам очко йўқотдик"

Суперлигада 15-тур ўйинлари давом эттирилди. "Сўғдиёна" жамоаси бу тур ўз майдонида "Метталург"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

- Жуда оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимда Жиззах клубида устунлик кўзга ташланди, аммо иккинчи таймда вазиятни ўзгартира олдик. Бугун рақибни 3 кун аввал оғир ўйин ўтказгани сезилди. Ўйин икки жамоа учун ҳам оғир бўлди. Якун ҳаққоний бўлди. Улар ҳам, биз ҳам очко йўқотдик. 

- Жамоа дуранглар сериясинини давом эттирмоқда. Натижадан қониқдингизми?

- Ҳисобдан рози бўлсам-да, бу очко бизни омон қолиш зонасига қадар олиб чиқмайди. Жиззах клубида бўлгани каби, бизда ҳам олдимизга қўйган режалар бор. Афсуски, 3 очко олиб "Локомотив"га яқинлашиб олишни уддалай олганимиз йўқ. "Сўғдиёна"га ҳам йўқотилган очко панд бериши мумкин. Бугун хатоларимиз сабабли голлар ўтказиб юбордик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!