"Металлург" яна бир футболчиси билан хайрлашди

Ёзги трансфер даврида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳимоя чизиғининг яна бир вакили билан хайрлашди. Клуб тажрибали ҳимоячи Мирғиёс Сулаймонов билан ўзаро келишувга биноан шартномани бекор қилди. 

Мирғиёс Сулаймонов “Металлург”га 2024 йилнинг бошида Самарқанднинг “Динамо” жамоасидан келиб қўшилганди. Қадрдон жамоасига иккинчи марта қайтган тажрибали ҳимоячига  Суперлиганинг 1 та учрашувида майдонга тушиш имконияти берилди. Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи баҳсларида эса иккита ўйинни майдонда тўп сурди.

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!