"Метц" Франция чемпионатида антирекорд ўрнатди

Кеча Франция чемпионатида 15-турдан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, шу куни мусобақанинг яққол аутсайдери ҳисобланган “Метц” клуби ўз майдонида “Марсел”ни қабул қилди. Учрашув 0:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, ушбу уй ўйинидаги мағлубият “Метц” учун чемпионатдаги кетма-кет саккизинчиси бўлди. Бу билан ушбу жамоа Франция чемпионатида ўз майдонида кетма-кет 8та баҳсда мағлубиятга учраган биринчи клуб бўлиб тарихга кирди.

Маълумот учун, “Метц” 15та тур якунларига кўра 4 очко тўплаган ҳолда мусобақанинг сўнгги – 20-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!