МФЛ. Галиулин ва Давлатовнинг жамоаси "Торпедо" меҳмони бўлди
Бугун Россия Миллий Футбол лигасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртларимиз Вагиз Галиулин ҳамда Бобур Давлатов фаолият олиб борадиган "Нефтехимик" жамоаси бу тур сафарда "Торпедо"га қарши баҳс олиб борди ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Галиулин майдонда 90 дақиқа тўп тепган бўлса, Давлатов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шу тариқа, "Нефтехимик" ҳисобидаги очколар сони 28 талигича қолди ва турнир жадвалидаги 22 клуб орасида 7-ўриндан жой олди.
Фикрлар