Мидори Хонда Ўзбекистон аёллар терма жамоасидаги илк машғулотини ўтказди. Янги бош мураббийга МОҚнинг махсус совғаси топширилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бошқарувини тажрибали мутахассис Мидори Хонда ўз қўлига олди.

аёллар2_1

Бугун Чиғатой базасида япониялик мураббий илк йиғинини бошлади. Биринчи машғулотларга МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюришди ҳамда япониялик мутахассислар фаолиятига омад тилашди. Олдимизда турган мақсадлар йўлида жамоамизга барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилишди.

аёллар1_1

Футболчилар билан суҳбатда жамоа манфаати йўлида барча бир тан-у, бир жон бўлиб ҳаракат қилиш кераклиги айтилди. Шунингдек, раҳбарият терма жамоамиз Париж олимпиадасида иштирок этишига тилак ва ишонч билдирилиб, бу йўлда бўлажак турнирларнинг аҳамияти, уларга тизимли ва сифатли тайёргарлик кўриш, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш зарурлиги, доимий равишда меҳнат қилиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг бош мураббийига МОҚнинг махсус совғаси топширилди.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!