Микель Артета Эдегор ҳақида: "Унинг тезроқ сафимизга қайтишига ишонаман"

Микель Артета Мартин Эдегор октябр ойининг иккинчи ярмида сафга қайтишига ишонади. Эслатиб ўтиш жоиз, ярим ҳимоячи сентябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Норвегиянинг Австрияга қарши ўйинида тўпиғини жароҳатланган эди.

"Менимча, бу бир неча ҳафталик масала. Мен унинг аниқ қанча муддатда сафга қайтишига жавоб бера олмайман. Сюрпризлар бўлиши мумкин. Аммо Эдегор октябрдаги халқаро танаффусдан аввал майдонга қайтиши даргумон”, - деди "Арсенал" бош мураббийи.

Шу тариқа, маълум бўлмоқдаки, “канонирлар” сардори 1 октябрга белгиланган Чемпионлар Лигаси доирасидаги ПСЖга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!