Микеле Ди Грегорио «Ювентус»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дарвозабон келаси мавсумни «Ювентус»да ўтказишга тайёр. Туринликлар дарвозабони Микеле Ди Грегорио клубдаги келажаги бўйича ўз позициясини аниқ билдирган. Бу ҳақда футбол оламидаги маълумотлари билан танилган инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Ди Грегорио келаси мавсумни ҳам Турин клуби сафида ўтказишга қарши эмас. Шу билан бирга, «Ювентус» раҳбарияти эҳтимолий таклифларни кўриб чиқишга ҳали ҳам тайёр экани айтилмоқда. Дарвозабоннинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.

Микеле Ди Грегорио ҳозирга қадар «Ювентус» таркибида 84 ўйинда майдонга тушган. Ушбу баҳсларда дарвозабон 84 гол ўтказиб юборган, 36 учрашувни эса дарвозасини дахлсиз сақлаган ҳолда якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!