Микляев: Гуруҳимизда “Ал Аҳли” бошқалардан кучли кўринмоқда

Бугун Осиё чемпионлар лигаси-2017 гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва "Локомотив"нинг рақиблари маълум бўлди. Қуръа борасида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

- Гуруҳ биз кутгандек бўлди дея оламан. Қуръа натижаларидан кўнглим тўлди. Ўтган мавсум биз учун омадли келди. Осиё чемпионлар лигасида яхши ўйин кўрсатдик. Мавсум сўнггида Ўзбекистон Кубоги ва чемпионликни қўлга киритдик. Кейинги мавсумда ҳам яхши натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, “Ал Аҳли” бошқалардан кучли кўринмоқда. Бошқа клубларнинг ҳозирги ҳолати қандайлигини гуруҳ босқичи бошлангунга қадар ўрганиб чиқамиз. Биз рақиблардан қўрқмаймиз. Улар биздан қўрқсин, - дейди "Локо" устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!