"Милан" - "Лилль": Матнли трансляция

УЕФА Европа Лигаси 3-туридан ўрин олган "Милан" - "Лилль" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Леаунинг жарима майдони марказидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 84'

    Романьоли сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 78'

    Хауге Диас ўрнига майдонга тушди. 

  • 75'

    Челик сариқ карточка олди. 

  • 72'

    Бурчак зарбасини французлар тезкор ўйнаб кетди. 

  • 70'

    Язижи бурчак тўпини ноаниқ амалга оширди. 

  • 67'

    "Лилль" жамоавий чиройли футбол намойиш этяпти. 

  • 65'

    Жека ўрнига Андре майдонга тушди. 

  • 64'

    Ребичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 61'

    Тонали ўрнига Беннасер майдонга тушди. 

  • 58'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Язижидан хет-трик. "Милан"ни таниб бўлмаяпти. Марказий ҳимояда хато. Доннарумма тўп йўналишини томоша қилиб қолди. 

  • 55'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Язижи яна гол урмоқда. Доннарумма унинг зарбасини қайтаришга ожизлик қилди. Хатони Жанлуижи ўз бўйнига олса ҳам бўлаверади. 

  • 50'

    Кьернинг бурчакдан узатилган тўпга бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 49'

    Жарима майдонига узатилган тўпни французлар қайтариб юборди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 44'

    "Милан" ҳужумлар ташкил этишда шошқалоқлик қилмоқда. 

  • 40'

    "Лилль" қарши ҳужумга таяниб ўйнамоқда. 

  • 37'

    Жека сариқ карточка олди. 

  • 34'

    "Милан"нинг жарима майдонига узатаётган тўплари ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. 

  • 31'

    "Лилль"нинг жарима зарбаси муваффақиятсиз чиқди. 

  • 28'

    "Милан" тинимсиз ҳужум уюштирмоқда. 

  • 25'

    Ибрагимовичнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўғри дарвозабон турган нуқтага борди. 

  • 22'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Язижи пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 21'

    Романьоли жарима майдони ичида фол ишлатди. Пенальти. 

  • 20'

    Доннарумма бирга-бир ҳолатдан "Лилль" футболчиси берган зарбани қайтарди. 

  • 19'

    Теонинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвоза тўрига ён тарафдан урилди. 

  • 17'

    "Милан"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади. 

  • 15'

    "Милан" прессингда кучлироқ ўйнамоқда. 

  • 12'

    Французлар кўпроқ тўпга эгалик қилишга интилмоқда. 

  • 9'

    Ибрагимовичга узатилган тўпга ҳимоячилар биринчи бўлишди. 

  • 6'

    "Лилль"нинг бурчак зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 3'

    Теога нисбатан қоида бузилди. 

  • 2'

    "Милан" тўпни дарҳол эгаллаб олди. 

  • 0'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Милан" ва "Лилль" жамоалари ўртасидаги Европа Лигаси 3-тур беллашувига хуш келибсиз. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!