«Милан» 15 декабрь куни ўзининг 120 йиллигида Ибрагимовични футболчиси сифатида таништирмоқчи

«Милан» клуби тез орада Златан Ибрагимович билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, миланликлар 15 декабрь куни ҳужумчини ўз футболчиси сифатида таништиришни хоҳламоқда. Бу куни «Милан» ўзининг 120 йиллигини нишонлайди. Маълум бўлишича, клуб Златанга 18 ойлик шартнома таклиф қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович «Лос Анджелес Гэлакси»ни шартномаси якунланганидан сўнг эркин агент сифатида тарк этганди.