"Милан" 21 та баҳсдан бери мағлуб бўлмаяпти

"Милан" Европа лигаси доирасида "Селтик" (3:1) клуби устидан ишончли ғалабага эришди.

"Россонерилар" сўнгги 21 та учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмади - 16 та ғалаба, 5 та дуранг.

Стефано Пиоли шогирдларининг мағлубиятсиз серияси пандемиядан кейинги рестартдан сўнг, амалга ошди.

"Милан" сўнгги марта шу йилнинг март ойида А Серия доирасида "Женоа" (1:2) клубига ютқазиб қўйганди.

Жамоа навбатдаги беллашувини 26 октябрь куни ўз уйида "Рома"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!