"Милан" 22 ёшли аргентиналик футболчини кўз остига олиб қўйди

Аргентинанинг "Тальерес" клуби ҳужумчиси Науэль Бустос фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Антонио Витьелло ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 22 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Унинг трансфери қанчага тушиши мумкинлиги ҳақида эса номаълум. Унга “Милан”дан ташқари "Краснодар" ва "Валенсия" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Бустос "Тальерес" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоада 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!