Ads

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Мемфис Депай фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “Милан” клуби скаутлари 23 ёшли голландиялик футболчига қизиқиш билдира бошлашган. “Россонерилар” Депайни Хакан Чалханоглунинг ўрнига чап қанот ярим ҳимоясига қўйиб, туркиялик футболчини эса марказга яқинроқ жойда ўйнатишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Лион” Депайни ўтган ёз “Манчестер Юнайтед”дан 20 млн еврога сотиб олган эди.

Маълумот учун, у жорий мавсум Франция чемпионатида жами 22та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.