![](/img/placeholder.png)
Милан дербиси: "Интер" драматик кечган баҳсда "Милан" билан дуранг ўйнади
Ҳозиргина Милан шаҳридаги "Жузеппе Меацца"" ўйингоҳида Италия А Сериясининг 32-туридан ўрин олган "Интер" ҳамда "Милан" жамоалари баҳси якунланди.
862 миллиондан зиёд ишқибоз тўғридан-тўғри кузатган ўйинда "нерадзуррилар" ҳамшаҳарлари билан 2:2 ҳисобида Дуранг ўйнади. Ушбу дурангдан сўнг "Интер" очколари сонини 56тага етказиб олди ва 7-ўринда қолди. "Милан" эса 58 очко билан 6-ўринни сақлаб қолди.
«Интер» – «Милан» – 2:2 (2:0)
Голлар: Кандрева 36, Икарди 44 - Романьоли 83, Сапата 90+7
«Интер»: Ханданович, Миранда, Нагатомо, Д`Амброзио, Кондогбиа, Мариу (Мурильо 80), Медель, Кандрева (Биабиани 90+1), Гальярдини, Перишич (Эдер 68), Икарди.
«Милан»: Доннарумма, Сапата, Де Шильо, Калабрия (Окампос 81), Романьоли, Фернандес, Соса (Лападула 75), Сусо, Куцка (Локателли 57), Деулофеу, Бакка.
Огоҳлантиришлар: Куцка 34, Кандрева 37, Ханданович 87, Гальярдини 90+4, Локателли 90+5
Фикрлар