"Милан" Диего Годинни ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 22 Nov 13:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Диего Годин фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчига “Милан”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, Годиннинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Годин “Атлетико” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!