"Милан" ўз дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Жамоа директори Иван Газидис 21 ёшли посбонга йилига 6,5 млн евро маош таклиф қилди, италиялик дарвозабоннинг агенти Мино Райола қатъий равишда 7,5 млн евро талаб қилмоқда. Томонлар 7 млнга келишиши кутилмоқда.

Доннарумма 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган амалдаги битимига кўра, йилига 6 млн евро ишлаб топади.

Миланликлар шартномани 2024 йилгача узайтиришни хоҳламоқда.

Бундан ташқари, Райола "россонерилар" ЧЛга чиқмайдиган бўлса, дарвозабоннинг шартномасидаги товон пулига ўзгартириш киритишни мақсад қилган, аммо клубнинг техник директори Паоло Мальдини ва спорт директори Фредерик Массара бу қарорга қарши бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)