"Милан" футболчиси коронавирусни енгди

"Милан" ҳимоячиси Лео Дуарте коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бразилиялик футболчининг Covid-19 га топширган сўнгги тест жавоблари манфий чиққан. У айни дамда жамоа машғулотларига қўшилган.

24 ёшли Дуарте “Милан” сафига 2019 йилнинг ёзида “Фламенго”дан кўчиб ўтган. У ўтган давр мобайнида “россонерилар” таркибида бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!