Ads

"Милан" клуби ўз таркибига "Хоффенхайм"  сардори Себастьян Руди қўшиб олиш учун музокараларни бошлаб юборди. 

26 ёшли фуиболчининг "Хоффенхайм" билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунланади. Шунинг учун клуб раҳбарияти унинг кетишига қаршилик қилмайди, аксинча унинг трансферидан пул ишлаб қолади.

2010 йилдан буён "Хоффенхайм" шарафини ҳимоя қилаётган Руди 2014 йилда Германия терма жамоасига чақирилган. Шундан буён истеъдодли чарм тўп устаси 12та учрашувда мамлакатнинг бош жамоаси таркибда майдонга тушди. 

SPORTS.uz