"Милан" ҳам машғулотларни қачондан бошлашини эълон қилди
Хабарингиз бор, А Серия жамоалар бирин-кетин машғулотларга кириша бошлади.
Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра, "Милан" ҳам 8 май санасидан бошлаб машғулотларга киришади. “Россонерилар” ҳам ҳукумат рухсатидан сўнг шуғулланишни 4 майдан бошлашлари мумкин эди. Аммо, улар дастлаб барча футболчиларини коронавирусга қарши тестдан ўтказиб олишмоқчи.
“Милан” ўтказилган 26 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 36 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар