"Милан" ҳамда "Валенсия"нинг эътибори бир футболчига тушди

"Валенсия" ва "Милан" клублари "Фиорентина" ҳимоячиси Херман Пеццелья учун кураш бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кўршапалаклар” ҳам, “россонерилар” ҳам 29 ёшли аргентиналик футболчини шу ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Бинафшаранглилар” эса уни 15 млн еврога баҳоламоқда. Харидор жамоалар эса Херманни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи.

Пеццелья “Фиорентина” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 104 та баҳсда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!