Ads

"Милан" клубининг хорватиялик ҳужумчиси Никола Калинич "Севилья"га кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра андалусияликлар 30 ёшли футболчи учун “россонерилар”га 14 млн евро тўлашади. Энди Калинич расман “Севилья” аъзосига айланиши учун фақатгина тиббий кўрикдан ўтса бас.

Маълумот учун, Калинич ўтган мавсум “Милан” сафида жами 41та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.