Ads

“Милан” клуби ҳужумчиси Сусо кеча “Сассуоло”га (1:4) қарши бўлиб ўтган баҳсда гол уриб, ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, шу куни А Серияда ўзининг юбилей 100-ўйинини ўтказган 24 ёшли испаниялик футболчи 19та ўйиндан буён давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди.

Маълумот учун, “Милан” айни дамда 9 очко билан мусобақа жадвалида 10-поғонани эгаллаб турибди.