"Милан" Лилль" етакчиси билан келиша олмади

"Милан" клуби "Лилль" футболчиси Ренату Санчешни қўлга киритишни режалаштирган эди. Бироқ жамоа трансфернинг сўнгги палласида муваффақиятсизликка учради.

"Sky Italia" нашрининг хабар беришича, португал "россонерилар"дан юқори маош талаб қилган. Бу эса италияликларга маъқул келмаган.

Маълумотларга кўра, "Милан" футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилган. "Лилль" ҳам бу таклифга рози бўлганди. 

"Transfermarkt" порталида Ренату Санчеш 30 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!