“Милан” Манжукич учун курашга қўшилди
Ads

“Милан” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида “Ювентус” ҳужуичиси Марио Манжукични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда​,дея хабар беради FutbolArena нашри.

Миланликлардан ташқари хорватиялик футболчига Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ туринликлар 31 ёшли ўйинчи билан келишувни узайтирмоқчи эканликлари маълум қилинган эди.

Манжукич бу мавсум 41 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилган. “Ювентус” ҳозирча Манжукичнинг трансфери борасида аниқ таклифлар олганича йўқ.