“Милан” Обамеянгнинг “А” серияда энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи
Ads

"Милан" клуби Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг трансфери борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, миланликлар 27 ёшли габонлик футболчи учун 60 миллион евро бермоқчи ва унинг маошини йилига 8 миллион евро этиб белгилашга ҳам рози. Бу билан Обамеянг Италия чемпионатидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.

Бироқ бу трансферга "Челси" халақит қилиши мумкин. Лондонликлар ҳам айни дамда Габон терма жамоаси етакчисини ўз таркибига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг 2007 йилда Обамеянг "Бастия"дан "Милан" академиясига ўтган ва кейин профессиональ шартнома имзолаган, бироқ 5 йили ичида атиги миланликлар ёшлар жамоасида 7 ўйинда 2 голга муаллифлик қилган.