"Милан" ўз етакчисини номаълум муддатга йўқотди
"Милан" форварди Златан Ибрагимович жароҳат олиб сафдан чиқди.
39 ёшли швециялик футболчи кеча "Наполи"га (3:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда мушакларидан жароҳат олган ва 79-дақиқада захирага олинган. Унинг қачон сафга қайтиши тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар