"Милан" ўз уйида аранг 1 очко олишга эришди

Италия А Серияси 7-туридан ўрин олган "Милан" - "Верона" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Эътиборлиси, меҳмонлар дастлаб 2 та тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Аммо ўйин якунигача А Серия пешқадами ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Златан боши билан гол уриб, барибир жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

  • 90+'

    Ҳакам ВАРни кўргач, тўп қўл билан ўйналганини аниқлади ва голни бекор қилди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Тамез сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 89'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Калабрия ҳисобни тенглаштирмоқда. Златандан бош билан ассист. 

  • 87'

    Чалханўглу ўрнига Хауге майдонга тушди. 

  • 84'

    Коллининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди. 

  • 81'

    "Милан" тўпни назорат қилмоқда. Аммо вазиятлар яратилмаяпти. 

  • 78'

    Леау ўрнига Диас майдонга тушмоқда. 

  • 77'

    Златаннинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

  • 75'

    "Милан" яна бир бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 73'

    Маньяни ўрнига Четин майдонга тушди. 

  • 70'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Златан етиб кела олмади. 

  • 69'

    Илич ўрнига Удоги майдонга тушди. 

  • 66'

    Кессига нисбатан жарима майдони ичида қоида бузилди. Белгиланган пенальтини эса Златан аниқ амалга ошира олмади. 

  • 64'

    Калинич ўрнига Колли майдонга тушди. 

  • 62'

    Меҳмонлар футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 60'

    "Верона" қарши ҳужумларни кутяпти. 

  • 58'

    Ребичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 56'

    Миланликлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 54'

    Беннасер сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 50'

    Димарконинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 49'

    "Милан" иккинчи таймни ҳам ҳужумда фаол бошлади. 

  • 47'

    Салемакерс ўрнига Ребич майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб бермади. 

  • 42'

    Златаннинг зарбаси анча ноаниқ кетди. Стандарт вазият кўкка совурилди. 

  • 40'

    Миланликлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 39'

    Жаримадан узатилган тўпни Кьер қайтариб юборишга эришди. 

  • 38'

    Беннасер ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди.

  • 36'

    "Милан"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси зарбагача етиб бормади. 

  • 35'

    Златаннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 34'

    Чалханўглунинг жаримадан узатган тўпига Кьер аниқ зарба бера олмади.

  • 33'

    Чаккерини сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 32'

    "Милан"нинг ҳужумлари тўхтамаяпти. 

  • 30'

    Тео Эрнандес қулай имкониятдан гол ура олмади. Яқин масофадан берилган зарба муваффақиятсиз чиқди. 

  • 27'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси ваниҳоят, "россонерилар" ҳужумларининг бирини гол билан якунлади. Салемакерсдан ажойиб ассист. 

  • 23'

    Леау деярли ярим майдонни бир ўзи босиб ўтиб, кучли зарба йўллади. Силвестри бир амаллаб уни қайтарди. 

  • 21'

     Майдон эгалари томонидан жарима майдони марказига узатилган навбатдаги тўп ҳам ўтмади. 

  • 19'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Милан" дарвозаси жарима зарбасидан сўнг, яна ишғол қилинди. Калабрияга автогол ёзилса керак.

  • 18'

    Бугунги беллашув аввалида Златан Ибрагимович октябрь ойининг энг яхши футболчиси унвонини қабуд қилиб олди. 

     

  • 16'

    Баракнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 14'

    "Верона" қарши ҳужумларни пойламоқда. 

  • 12'

    "Милан" рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда. 

  • 10'

    Беннасернинг узатмасидан сўнг, Златан боши билан шеригига тўпни ташлаб бермоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар тўпга биринчи бўлиб етиб келди. 

  • 8'

    Миланликларнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 6'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Барак бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. "Милан" ҳимоясида пала-партишликлар юзага келди. 

  • 4'

    Ҳужум қилиш навбати "Верона"да. Жарима майдонига узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларданоқ "Милан" бурчак зарбасини амалга оширди. Чалханўглу уни амалга оширди. Златаннинг зарбаси дарвоза соҳасига аниқ бормади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси карвонбошиси ижросидаги учрашувни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Милан" - "Верона" баҳсини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!