"Милан" ўзига Португалиядан зўр футболчи топди
"Бенфика" клуби ярим ҳимоячиси Флорентину "Милан"нинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, лиссабонликлар 21 ёшли португалиялик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва шу боис унга 30 млн евро нарх белгилаб қўйган. Ушбу футболчига “Фулхэм”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Флорентинунинг “Бенфика” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt сайтида эса унинг нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар