"Милан" Патони ортга қайтармоқчи

"Милан" клубининг янги спорт директори Леонарду уч нафар бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Tuttosport нашри.

Улар орасида клубнинг собиқ ўйинчиси Пато ҳам бор. Бу футболчи айни дамда Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Пато "Милан" таркибида 2008-2012 йилларда тўп сурган ва жароҳати сабабли кўп вақтини захирада ўтказган. Сентябрда у 29 ёшга тўлади. Леонарду Пато билан 2009/10 мавсумда "Милан"ни бошқарганда бирга ишлаган.

Яна икки нафар футболчилар - булар Олимпия чемпиони-2016 25 "Сан-Паулу" ҳимоячиси Родригу Кайю ва 20 ёшли "Фламенго" ярим ҳимоячиси Лукас Пакетадир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!