"Милан" Пиолини ишдан бўшатмоқчи, раҳбарият унинг ишидан қониқмаяпти

"Милан" клуби бош мураббий Стефано Пиолини истеъфога чиқармоқчи. Раҳбарият мутахассиснинг натижалари ва жароҳатлар кўпайиб кетаётганидан норози. 

Кеча "Салернитана" билан дуранг қайд этилгандан сўнг жараён янада тезлашиб кетган. "La Gazzetta dello Sport" нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарлари қониқарсиз натижаларга мураббийлар штаби айбдор, деб ҳисобламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Пиоли "Милан"га 2019 йил октябрь ойидан бери мураббийлик қилиб келмоқда. Айни вақтда "россонерилар" А Серияда 3-ўринда кетмоқда ва жамоа етакчи "Интер"дан 8 очко ортда қолмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!