"Реал" ярим ҳимоячиси Оскар Родригес фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри маълумотига кўра, "Милан" мадридликлар футболчисини ижарага олишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, Мадрид клуби сўнгги икки мавсумни "Леганес"да ижарада ўтказган Родригесни сотиб юборишга тайёр.

Таъкидланишича, хавбек хизматларига "Вильярреал" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)