"Милан" сафарда "Лилль" билан муроса йўлини танлади (видео)

УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Лилль” ўз майдонида “Милан”ни қабул қилди.

Франциядаги беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, 47-дақиқада Саму Кастильехо “россонерилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Жонатан Бамба 65-дақиқада мувозанатни тиклади ва бу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!