"Милан" украиналик футболчини ўз сафида кўрмоқчи

"Аталанта" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский "Милан"нинг шорт-листига киради. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "россонерилар" мавсумлар оралиғида ўзларининг ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи ва бу борада украиналик футболчи асосий номзод сифатида қайд этилмоқда.

“Милан” бундан ташқари Доменико Берарди ("Сассуоло"), Недим Байрами ("Эмполи") ва Ноа Ланг ("Брюгге") каби футболчиларни ҳам кўз остига олиб қўйган.

Малиновский жорий мавсум "Аталанта" сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!