"Милан" устози Златаннинг жамоада қолишига ишонмоқда
“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимовични жамоада қолишига ишонишини айтди.
“Ибрагимович биз билан қолиши кераклигига барчамиз ишоняпмиз”, - деди Пиоли La Repubblica нашрига берган интервьюсида.
38 ёшли Ибрагимович “Милан”га шу йил январда эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар