"Милан" ярим ҳимоячиси Туркия клубига ўтишни истамаяпти

  • 04 Sep 09:42
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Милан" ярим ҳимоячиси Исмаэль Беннасер Туркия клубига ўтишни рад этишда давом этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда

"Трабзонспор" футболчига таклиф берган, бироқ 27 ёшли ўйинчи бу трансферни маъқулламаган. Ҳозирча келишувга эришилмаган, аммо музокаралар давом этмоқда.

"Милан" Беннасерга ишонч билдирмаяпти ва у билан хайрлашишга тайёр. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини жазоир футболчиси Франциянинг "Марсель" жамоасида ижара асосида ўтказди. Transfermarkt ярим ҳимоячининг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!