"Милан"ни яна бир футолчи тарк этиши мумкин

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячиси Габриэль Палетта янги мавсумни “Валенсия” сафида бошлашни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш лозимки, 31 ёшли италиялик футболчининг”россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади ва клуб у билан келишувни узайтириш ниятида эмас. La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра Палеттага “Торино” ва “Валенсия” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Унинг ўзи эса фаолиятини Ла Лигада давом эттириш ниятида.

Маълумот учун, Палетта ўз вақтида “Ливерпуль”, “Парма”, “Милан” ва “Аталанта” клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!