"Милан"нинг икки нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ва ҳужумчи Йенс Петтер Хеугенинг Covid-19 га қарши топширган тест жавоблари  мусбат натижа берган. Бундан ташқари жамоанинг яна 3 нафар аъзосида ҳам коронавирус аниқланган. Улар карантинга олинган.

Ҳозирча уларнинг барчасида касаллик аломатларсиз кечмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар