“Милан”нинг пули тугади
Ads

Италиянинг “Милан” клуби бош директори Марко Фассоненинг айтишича, жамоа Лукас Биля хамда Леонардо Бонуччиларнинг трансферлари учун хали пул тўламаган.

“Жамоамиз бу борада барча мухлисларни тинчланишини истайди. Биз УEФАга Европа Лигаси учун қайдномани тақдим этдик. Сиз у ерда Биля хамда Бонуччини кўрмайсиз. Бироқ бу биргина техник саволдир. 11 августда барчаси жойига тушади. Бу муаммони Италияга боргандан сўнг хал этамиз”, – деб айтиб ўтди Фассоне.

“Милан” ушу футболчиларнинг трансфер пулини тўлашга қийналмоқда ва шу боис, бу футболчиларни рўйхатдан ўтказа олаётгани йўқ.

Шундай бўлган тақдирда, “россонерилар” Европа Лигаси 3-саралаш босқичида Руминиянинг “Университат” клубига қарши баҳсда мазкур икки футболчининг хизматларидан фойдалана олишмайди.