"Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Грузия пойтахти мэри бўлди

Италиянинг “Милан” клуби собиқ ҳимоячиси Каха Каладзе Тбилиси шаҳри мэри этиб сайланди.

Сайловларда ўз номзодини “Грузия орзулари” партиясидан қўйган собиқ футболчига шаҳар аҳолисининг 51 фоиздан ортиғи ўз овозини берган.

Маълумот учун, Каладзе бунгача Грузия энергетика вазири сифатида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!